Спорт курашлари

Ўзбекистонлик яна бир спортчи Токио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг Юнон-рум кураши бўйича баҳсларнинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов муваффақиятли иштирок этмоқда.

Gosport.uz нашри мухбири берган хабарга кўра, -87 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Рустам Ассакалов аввалига панамалик, кейинроқ туркиялик рақибларини мағлуб этди. икки босқичдан муваффақиятли ўтишга эришди. 1/8 финалда Ассакаловга россиялик машҳур Александр Комаровга рўбаро келди. Комаровдан ҳам устун келган Рустам чорак финалда кубалик рақибини мағлуб этди (4:0) ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бу натижа орқали Ассакалов 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчига 100 млн сўм (10 минг доллардан ошиқроқ) мукофот пули тақдим этилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид