Кураш

Ўзбекистоннинг яна бир миллий спорт тури Осиё ўйинлари дастурига киритилиши мумкин

Ўзбек миллий спорт тури саналган белбоғли кураш спорт тури Осиё ўйинлари дастурига киритилиши мумкин. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлиги учун ариза топширади. Айнан ўша мусобақада Ўзбекистон мусобақа учун бир неча янги спорт турларини таклиф сифатида киритиши мумкин.

Шунда, Белбоғли кураш 2030 йилги Осиё ўйинларида расмий спорт тури сифатида қайд қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Осиё ўйинларида ўзбек кураши илк марта расмий спорт тури сифатида қайд қилинди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 5та олтин медалга эга чиққанди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид