Бошқа спорт турлари

44 ёшли Оксана Чусовитина жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

Хитойнинг Чжаоцин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичи мусобақалари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг таяниб сакраш йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина 14.350 балл жамғариб, кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу беллашувда олтин медалга хитойлик Ю Линмин сазовор бўлган бўлса, учинчи ўрин малайзиялик Юэх Тан Инга насиб этди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид