Бошқа спорт турлари

Humo Arena 15 март куни очилади. Очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги барпо этилаётган Humo Arena муз саройининг очилиш маросимида иштирок этади. Очилиш маросими жорий йилнинг 15 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган маълумотга кўра, тадбирда шунингдек, Россия ҳоккей ва фигурали учиш спорт тури юлдузлари иштирок этишади. Жумладан, ҳоккей бўйича Олимпиада чемпиони Павел Буре, олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони Валерий Каменский ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек маросимда ҳукумат ва парламент вакиллари, вилоят ҳокимлари, жамоатчилик ташкилотлари, маданият ва фан арбоблари, Ўзбекистоннинг етакчи спортчилари, паралимпия ўйинлари чемпионлари, дипломатик корпус вакиллари, спорт мактаблари ҳамда меҳрибонлик уйлари болалари ҳам иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Humo Arenaʼда Наврўз байрамининг асосий тантаналари ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Humo Arena 7 қаватдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 82 минг метр квадратни ташкил қилади. Мажмуа 12 мингдан ортиқ томошабинни ўз бағрига сиғдира олиши мумкин. Бундан ташқари, у ерда 1600 ўринли автотураргоҳ бор.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид