Бокс/ММА

Исроил Мадримов, Бобо-Усмон Батуров ва яна 6 спортчи президент Шавкат Мирзиёев томонидан мукофотланди

Ўзбекистонлик икки боксчи Исроил Мадримов (3-0, 3 КО) ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпиони Бобо-Усмон Батуров «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда 2019 йил 28 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорда қайд қилинган.

Қарорда икки боксчидан ташқари яна 6 нафар спортчи ва мураббийлар тақдирланганини кўриш мумкин. Қуйида уларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилади:

Мадримов Исраил Модрахимович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қоровул қўшинлари ходими (Хоразм вилояти)

Раджапов Алишер Мухадинович – Нукус спорт коллежининг 3-босқич ўқувчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)

Батуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли – Пахтакор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи (Жиззах вилояти)

Абдумуталов Муҳаммадсиддиқ Қаҳрамонжон ўғли – Косонсой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг каратэ бўйича мураббийи (Наманган вилояти)

Узбеков Лазизхон Хомидхон ўғли – Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг 3-босқич ўқувчиси (Самарқанд вилояти)

Қурбонов Жавоҳир Абдумалик ўғли – Сирдарё туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийи (Сирдарё вилояти)

Холмурзаев Шахбоз Ибрагим ўғли – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 4-босқич талабаси (Тошкент вилояти)

Евдокимов Данил Александрович – Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг 3-босқич ўқувчиси (Тошкент шаҳри).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид