Бошқа спорт турлари

Мираброр Усмонов вафот этди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси (айни вақтда ассоциация мақомида) собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов вафот этди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Мираброр Усмонов 12 март куни ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ касаллик сабаб Миллий олимпия қўмитаси клиникасининг (“Эзгу ният”) реанимация бўлимига ётқизилганди.

Марҳумнинг жанозаси бугун соат 12:00да Юнусобод туманидаги “Минор” масжидида ўқилади.

Маълумот учун, Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимида ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган. 2005 йилдан бугунги кунга қадар у Олий Мажлис сенатори сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид