Бошқа спорт турлари

Ольга Забелинская Бельгиядаги мусобақада олтин медалга эга чиқди

Бельгияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича “International Belgian Track Meeting” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

15 мамлакатдан 11 та жамоа қатнашган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси Ольга Забелинская, Екатерина Кнебелева, Мурод Холмуродов каби спортчилар билан иштирок этмоқда.

3 февраль куни омниум пойгаларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ольга Забелинская 192 очко тўплаб энг яхши натижани кўрсатди ва олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Лотте Копецки (Польша, 167 очко) ва Марта Яскульска (Бельгия, 159 очко)га насиб этди.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа Токио 2020 Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид