Бошқа спорт турлари

Россиялик собиқ жаҳон чемпиони Владимир Крамник шахматдаги фаолиятини якунлади

Россиялик шахматчи, 14-жаҳон чемпиони Владимир Крамник профессионал фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Tata Steel Chess турнири расмий сайтига берган интервьюси вақтида маълум қилди.

“Фаолиятимни якунлаш ҳақида бир неча ой олдин бир қарорга келгандим. Айни вақтда сўнгги турнирда иштирок этмоқдаман ва бу ҳақида эълон қилиш вақти келди деб ҳисоблайман.

Профессионал шахматчининг фаолияти ажойиб саргузаштлардан иборат бўлади. Шахматдан чексиз миннатдорман, чунки у менга кўп нарса берди. Баъзида бу йўл оғир келди, баъзида барчаси мен ўйлаганимдан ҳам муваффақиятли ўтди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу мен бебаҳо инсоний тажриба бўлди.Мен ҳар доим бор маҳоратимни кўрсатган ҳолда ўйнашга интилдим”, — дея гапириб ўтган Крамник.

41 ёшли гроссмейстер 2006 йилда шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритганди. Орадан икки йил ўтиб, у бундай нуфузли унвонни ҳиндистонлик Вишванатан Анандга бой бериб қўйганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид