Бошқа спорт турлари

Ўсмир таэквондочилар Ўзбекистоннинг Осиё чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди

24 июль куни Амман шаҳрида (Иордания) Таэквондо WТ бўйича ўсмирлар ўртасида 10 Осиё чемпионати якунланди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди, бу эса терма жамоанинг Осиё чемпионатидаги чиқишлари тарихидаги энг яхши натижадир. Кўрсатилган натижалар танланган ёшлар тайёрлаш стратегиясининг тўғрилигини исботлайди ва миллий терма жамоанинг ажойиб захирасига эгалигимизни кўрсатади.

Рашитов Улуғбек – 55кг вазн тоифасида ғолиб

Жойсунов Жасур – 68кг вазн тоифасида ғолиб

Ўктамов Азизжон- 48кг вазн тоифасида кумуш медаль совриндори-

Ҳамидуллаев Абдулазиз – 63кг вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида бронза медали совриндори

Мавлонов Марат – 78кг вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида бронза медали совриндори

Садикова Феруза – 63кг вазн тоифасида бронза медали совриндори

Собиржонов Озода – 55кг вазн тоифасида бронза медали совриндори

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Улуғбек Рашитов мамлакатимиз тарихида илк бор Осиё чемпионатининг энг яхши спортчиси мукофотига сазовор бўлди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид