Бошқа спорт турлари

Ўзбек таэквондочилари Туркиядаги мусобақада 10та медалга эга чиқди

Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо WTF бўйича “Turkish Open” рейтинг турнирида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик спортчилар умумий ҳисобда 10 та медални қўлга киритишди.

Олти нафар спортчи турнир бош совринни қўлга киритган бўлса, шунингдек яна бир кумуш ва учта бронза медаллари қўлга киритилди.

Медал қўлга киритган спортчилар рўйхати:

Олтин медаль: -74 кг: Никита Рафалович, -87 кг: Даврон Азимов, -49 кг: Мадинабону Маннопова, -67 кг: Нигора Турсунқулова, +73 кг: Светлана Осипова, 48 кг: Амирбек Тўраев – (ўсмирлар ўртасида)
Кумуш медаль: -54 кг: Баҳром Абдуллаев
Бронза медали: -54 кг: Валентин Хегай, -57 кг: Зария Касимова, -80 кг: Шуҳрат Салаев.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид