Бошқа спорт турлари

Тошкентда яна бир жаҳон чемпионати ўтказилади

Тошкент кадетлар орасида таэквондо бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилади. Бу ҳақда GoSport.uz Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси берган маълумотга таяниб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, мазкур мусобақа 7-10 август кунлари “Универсал” спорт саройида бўлиб ўтади.

Мусобақада дунёнинг 67 мамлакатидан келган 850 дан ортиқ спортчи ва мураббий иштирок этади, улар 1 августдан 4 августга қадар Тошкентга етиб келишади.

Ўзбекистон шарафини турли вазн тоифаларида 20 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Очилиш маросими 7 август куни соат 17.00 да “Универсал” спорт саройида бўлиб ўтади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид