
Феруз Абдуллаев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференциясида вақтида ташкилотнинг янги раиси этиб сайланди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар берди.
Конференция иштирокчилари бир овоздан номзод сифатида кўрсатилган Абдуллаевни қўллаб-қувватлаган. Шу тариқа, Феруз Абдуллаев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг янги раисига айланган. Абдуллаев бу лавозимга собиқ Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев ўрнига тайинланган.
Маълумот учун, Феруз Абдуллаев 1976 йилда Самарқандда таваллуд топган. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келади. GoSport.uz маълумотларига кўра, Абдуллаев Самарқанддаги энг йирик гилам ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири SAG (Sam Antep Gilam) компанияси раҳбари саналади.
“Билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Бу спорт мен учун бегона эмас. Мамлакатимизда от спорти сўнгги 5-6 йилда ривожланди дея оламан. Насиб қилса, биргаликда ҳаракат қиламиз ва мазкур спорт турини янада ривожлантирамиз. Бошқа вилоятларда ҳам от спорти йўналишларини кучайтирамиз”, – деди Феруз Абдуллаев.

Долзарб хабарлар
-
Маҳмуд Мурадов рақибини даҳшатли нокаут эвазига мағлуб этди
Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик...
By okya -
«Пахтакор» шов-шувли трансферни амалга оширади
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби мавсумлар оралиғида ўз сафини машҳур футболчи билан тўлдиради. Бу ҳақда GoSport.uz...
By okya -
WBA янги рейтингида Исроил Мадримов юқорилади
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг ноябрь ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда...
By okya