Бошқа спорт турлари

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси сўнгги 8 йилдаги энг ёмон натижасини такрорлади

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Манчестер шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатини медалсиз тарк этадиган бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири хабар бермоқда.

Бу натижа орқали Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги 8 йилдаги энг ёмон натижасини такрорлади. Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йилдан буён жаҳон чемпионатларининг учтасида медалларга эга чиққанди. Фақатгина 2013 йилда жамоа 4 нафар эркаклар терма жамоаси аъзоси билан қатнашиб медалларсиз қолган бўлса, 2015 йилда 1та олтин, 2та кумуш, 2017 йилда 1та кумуш ва 1та бронза медалига эга чиққанди. 2011 йилги мундиалда Ўзбекистон терма жамоаси 1та кумуш медални қўлга киритганди.

2019 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 12 нафар спортчи билан мусобақада иштирок этди. Аммо терма жамоанинг энг яхши натижаси бор-йўғи чорак финал йўлланмаси бўлди. Дмитрий Шокин айнан шу босқичга қадар етиб келиб, чорак финалда мексикалик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Қолган таэквондочилар эса чорак финалга ҳам етиб кела олишмади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа олдидан, ўша вақтларда МОҚ президенти лавозимида ишлаган Умид Аҳмаджонов таэквондочиларга биринчи ўрин учун 30 минг, иккинчи ўрин учун 20 минг ва учинчи ўрин 10 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот ваъда қилганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид