Бошқа спорт турлари

Ўзбекистонлик 7 нафар каратэчи жаҳон чемпионатида иштирок этади

6 ноябрь куни Испания пойтахти Мадрид шаҳрида каратэ бўйича 24-жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақада дуёнинг 139 мамлакатидан 1200 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этадилар. Терма жамоа таркиби етти нафар спортчидан иборат.

Жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади:

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов

-67 кг: Иқболжон Узоқов

-75 кг: Достонбек Отаболаев

+84 кг: Ғофуржон Зоҳидов

Аёллар:

-50 кг: Бахринисо Бобоева

-61 кг: Барно Мирзаева

-68 кг: Дилдор Аннадурдиева

Каратэ бўйича жаҳон чемпионати 11 ноябрга қадар давом этади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид