Бошқа спорт турлари

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи қиз Осиё чемпионатида бир йўла 3та медалга эга чиқди

Шу кунларда Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун аёллар ўртасида 55 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик Муаттар Набиева даст кўтариш баҳсида 91 кг, силтаб кўтаришда 113 кг ва икки кураш натижаси кўра 204 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундириб, 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Осиё чемпионати. Нинбо, Хитой

Аёллар -55 кг

1. Лиао Кю Юн (Хитой) – 224 кг
2. Хидилйн Диаз (Филиппин) 209 кг
3. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 204 кг

Маълумот учун: мазкур мусобақага 6 нафар ўзбекистонлик атлет йўл олган. Ҳозиргача Адҳамжон Эргашев (-67 кг) тўртинчи ва Достон Ёқубов (-73 кг) бешинчи ўринни эгаллаган эди. Олдинда яна уч нафар спортчи — Суннатилла Ўсаров (-102 кг, 26 апрель), Акбар Жўраев (-109 кг) ва Долера Давронова (-87 кг, 27 апрель) қитъа чемпионати баҳсларида иштирок этишади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид