Бошқа спорт турлари

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи жаҳон чемпионатида иккита кумуш медални қўлга киритди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оғабек Нафасов иккита кумуш медални қўлга киритди.

-61 кг вазнда иштирок Нафасов даст кўтаришда 102 тошни ўзига бўйсундириб, бу борада иккинчи натижани қайд этди ва дастлабки кумуш медалига эга чиқди. Силтаб кўтариш баҳсларида эса Нафасов 121 кг тошни кўтаришга муваффақ бўлди ва 3-натижа эгаси билан бир хил натижа кўрсатди. Аммо мексикалик спортчининг вазни Оғабекдан енгилроқ бўлгани учун ўзбекистонлик спортчи бу борада тўртинчи ўринда қайд қилинди.

Аммо бу Оғабекнинг умумий натижалар бўйича медалларига таъсир қилмади. Жами 223 кг вазнлик натижани қайд этган Нафасов якунда иккинчи натижани қайд этди ва иккинчи кумуш медалини қўлга киритди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид