Бошқа спорт турлари

Тошкентда Олимпия шаҳарчаси барпо этилади

Тошкент шаҳрида олимпиада, Осиё ўйинларини ўзида қабул қилишга мўлжалланган махсус Олимпия қишлоғи (шаҳарчаси) барпо этилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, янги барпо этиладиган шаҳарча лойиҳа бўйича бир вақтнинг ўзида 15 минг спортчи ва мутахассисларни қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Ҳозирча мазкур шаҳарча Тошкент шаҳрининг айнан қайси қисмида барпо этилиши борасида бир қарорга келинмаган. Бир неча таклифлар ўрганиб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Тошкент ва Самарқанд 2030 йилги Осиё ўйинларини ўтказишга даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабар бергандик. Шу мақсадда Тошкентда халқаро талабларга жавоб берадиган олимпия стадиони ҳам қурилиши режалаштирилган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид