
Хабарингиз бор, 6 июль куни пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Ҳумо Арена“ муз саройида “Олимпия куни“га бағишланган маросим бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Унда “Олимпия куни“ муносабати билан ўтказиладиган катта тадбирга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишни ассоциация раҳбари Шерзод Тошматов олиб борди.
Ш.Тошматов куни кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўтказган йиғилишда федерацияларга берилган топшириқлар билан ходимларни таништирди. Унинг сўзларига кўра, “Олимпия куни“да 100 нафар таэквондочи ўз кўргазмали чиқиши билан иштирок этади.
Шунингдек, маросимда Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциациясининг махсус бурчаги ҳам ташкил этилади. Бу эса таэквондо спорт турининг тарғиботига ҳам катта ҳисса қўшади. Тадбир иштирокчиларига ушбу спорт тури ҳақида маълумотлар тақдим этилади.

Долзарб хабарлар
-
Маҳмуд Мурадов рақибини даҳшатли нокаут эвазига мағлуб этди
Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик...
By okya -
«Пахтакор» шов-шувли трансферни амалга оширади
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби мавсумлар оралиғида ўз сафини машҳур футболчи билан тўлдиради. Бу ҳақда GoSport.uz...
By okya -
WBA янги рейтингида Исроил Мадримов юқорилади
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг ноябрь ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда...
By okya