Теннис

Davis cup. Денис Истомин ҳам мағлубиятга учради

Теннис бўйича Дэвис кубоги мусобақаларининг плей-офф босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сербияга қарши иккинчи учрашувда ҳам мағлубиятга учради.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин сербиялик Филип Крайиновичга қарши кортга чиқиб, 1 соат, 1 дақиқа давом этган баҳсда 2:6, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди.

Олдинроқ, Санжар Файзиев Душан Лайовичга қарши кортга чиқиб, мағлубият аламини татиб кўрганди. Натижада ўйиндаги ҳисоб Сербия фойдасига 2:0 кўринишига келди.

Эртага жуфтлик баҳслари ўтказилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид