Теннис

Davis Cup. Ўзбекистон – Сербияга қарши учрашувни мағлубият билан бошлади

Теннис бўйича терма жамоалар ўртасидаги энг нуфузли турнир саналган “Дэвис Кубоги“нинг плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистон ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди.

Мазкур қарама-қаршиликнинг дастлабки тўқнашуви ўзбекистонлик Санжар Файзиев ҳамда рақибларнинг биринчи рақамли теннисчиси Душан Лайович ўртасида бўлиб ўтди. 1 соат 31 дақиқа давом этган ўйинда Лайович 7:6, 6:3 ҳисобларида ғалаба қозонди ва терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон – Сербия қарама қаршилигида Cербия терма жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Бугун шунингдек, Денис Истомин – Филип Крайинович учрашуви бўлиб ўтади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид