Теннис

Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннисига раҳбарлик қилади

Ўзбекистонлик собиқ теннисчи, дунёнинг собиқ 16-рақамли ракеткаси Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерацияси Бош котиби лавозимига тайинланди. Ирода 8 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси давомида бу лавозимга муносиб кўрилди.

Тўлаганова 20 йилдан ортиқ вақт давомида бош котиб сифатида фаолият олиб борган Игорь Шепелев ўрнига мазкур лавозимда ишлайдиган бўлди.

“Авваламбор билдирилган ишонч учун миннатчилик билдирмоқчиман. Федерациямиз раиси, бош котибига ҳам раҳмат. Айнан уларнинг қўл остида мен Ирода Тўлаганова сифатида танилганман. Бунгача улар томонидан катта ҳажмдаги иш олиб борилган. Менга ишонганингиз учун раҳмат. Федерациямиз ривожланиши учун қўлдан келган барча ишни қиламан”, – дея Ирода Тўлаганованинг сўзларини келтирмоқда МОҚ расмий сайти.

Маълумот учун, Ирода Тўлаганова 1982 йилнинг 7 январида таваллуд топган. Теннисчилик фаолияти давомида яккалик баҳсларида 3 та WTF, 3 та ITF турнирларида ғалаба қозонган. Жаҳон рейтингида 16-ўрингача кўтарилган. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, “Шуҳрат” медали соҳиби саналади.

Маълумот учун, Теннис федерациясига Олий Мажлис Сенати аъзоси, Президент маслаҳатчиси Рустам Иноятов раҳбарлик қилади. Юқорида саналган лавозимлар Иноятовнинг асосий иши бўлгани боис, теннис федерациясида амалда Бош котиб асосий ишни бажаради.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид