Теннис

Истомин New York Open турнирини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилаётган New York Open ATP турнирини муваффақиятли бошлади.

Ўзбекистонлик спортчи турнирнинг биринчи даврасида мезбон, америкалик Маккензи Макдональд (ATP рейтингида 82-ўрин) устидан иродали ғалабага эришди.

1соат, 39 дақиқа давом этган учрашувда Денис аввалига биринчи сетни 4:6 ҳисобида бой берган бўлсада, кейинги икки сетда 6:2, 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

ATP рейтингида 106-ўринда бораётган Истомин энди иккинчи давра баҳсларида бошқа бир америкалик теннисчи Рейли Опелкага қарши кортга чиқади. ATP рейтингида 89-ўринда бораётган Опелка биринчи даврада турнирнинг бешинчи ракеткаси франциялик Адриан Маннаринони уч сет натижаларига кўра мағлуб этганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид