Теннис

Ўзбекистонлик теннисчи Қатардаги турнирни ғалаба билан бошлади

Ўзбекистоннинг теннисчи Сабина Шарипова Қатар пойтахти Доҳа мезбонлик қилаётган “Qatar Total Open” WTA турнирини муваффақиятли бошлади.

Соврин жамғармаси 916 131 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирининг саралаш баҳсларида Сабина америкалик Эбигейл Спирсга қарши кортга чиқди. 1 соат 8 дақиқа давом этган ўйинда Сабина рақибини 6:2, 6:4 ҳисобларида мағлуб этди ва саралашнинг иккинчи даврасига чиқди.

Энди Шарипов навбатдаги учрашувини словениялик Полона Ҳерцогга қарши ўтказади. Ҳерцог мусобақа саралаш босқичининг еттинчи тартиб рақамли теннисчиси саналади. Учрашув 10 февраль куни бўлиб ўтади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид