Boks/MMA

Шоҳжаҳон Эргашевга «Малибу» совға қилинди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Шоҳжаҳон Эргашевга (16-0, 14 КО) Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан сўнгги русумдаги Chevrolet Malibu автомобили совға қилинган. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, федерация раҳбари Исроил Юнусов Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жангдаги ғалабасига мукофот сифатида автомобилни тақдим этган. Агар Шоҳжаҳон чемпионлик камарини қўлга киритадиган бўлса, унга бериладиган мукофот янада катта бўлишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев февраль ойида америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5 КО) қарши қийин кечган жангда очколар эвазига ғалаба қозонганди.

1 март куни эълон қилинган WBA рейтингида Эргашев бир поғона юқорилаб, 4-ўриндан жой олганди.

Dolzarb xabarlar

Mavzuga oid