Futbol

«Локомотив» Ўзбекистон суперкубоги соҳиби бўлди

Ўзбекистон суперкубоги учун учрашув якунланди. «Локомотив» ва ОКМК жамоалари ўртасидаги учрашувда тошкентликларнинг қўли баланд келди.

Биринчи бўлимда Темурхўжа Абдухолиқов «темирйўлчилар»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда Жокич фарқни иккитага оширди.

Кўп ўтмай, олмалиқликлар фарқни биттага қисқартирди. Бироқ, Зафар Полвоновнинг бу голи Миржалол Қосимов жамоасига етарли бўлмади ва ўйин 2:1 ҳисобида «Локо» фойдасига ҳал бўлди.

Мазкур натижа билан «Локомотив» ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон суперкубоги бош соврини қўлга киритди. Бунгача жамоа 2015 йилда «Пахтакор»ни 4:0 ҳисобида енгиб бош совринга эга чиққанди.

GoSport.uz интернет-нашри мухбир берган хабарга кўра, ўйинни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам бевосита стадиондан туриб кузатиб борган.

Ўзбекистон Суперкубоги-2019.
«Локомотив» – ОКМК 2:1 (1:0).

Голлар: Абдуҳолиқов (12), Жокич (74) – Полвонов (77)

Локомотив: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Жамшид Искандеров (7.Азиз Ҳайдаров, 74), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (9.Филип Раевац, 86), 17.Ҳусниддин Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев (88.Игорь Йелич, 68), 77.Диёр Туропов.

ОКМК: 32.Суҳробжон Султонов, 4.Миржамол Қосимов (15.Жасур Ҳакимов, 62), 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шихов (Шаҳбоз Умаров, 84), 9.Зафар Полвонов, 19.Жасур Ҳасанов, 22.Миролюб Костич (6.Марко Зочевич, 39), 23.Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов, 33.Сардор Раҳмонов, 44.Бобур Йўлдошев.

Dolzarb xabarlar

Mavzuga oid