Futbol

Осиё Кубогининг дастлабки финалчиси маълум бўлди

Футбол бўйича Осиё Кубогининг дастлабки ярим финал ўйини ўтказилди. Унда Япония терма жамоаси эронлик футболчиларга қарши майдонга тушди.

Япония терма жамоасининг устунлиги остида ўтган учрашувда 3:0 ҳисобида кунчиқар юрт вакиллари ғалаба қозонди. Ҳар учала гол иккинчи бўлимда урилди.

56-дақиқада Осако қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаган бўлса, 67-дақиқада унинг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ҳарагучи якуний ҳисобни ўрнатди.

Япония терма жамоасининг финалдаги рақиби 29 январь куни ўтказиладиган БАА – Қатар ўйинидан сўнг аниқланади. Финал 1 февраль куни бўлиб ўтади.

Осиё Кубоги
1/2 финал

Эрон – Япония 0:3
Голлар: Осако (56, 67 пен), Ҳарагучи (90+1)

Dolzarb xabarlar

Mavzuga oid