Биатлон

Жаҳон кубогининг Канада босқичида норвегияликлар тенгсиз бўлишди

Биатлон бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич баҳслари Канаданинг Кэнмор шаҳрида бўлиб ўтмоқда. 7 февраль куни эркаклар ва аёллар индивидуал пойга мусобақаларида баҳслашишди.

Канададаги совуқ об-ҳаво туфайли индивидуал пойгалар тартибига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, эркаклар одатдагидек 20 км масофага эмас, 15 км, аёллар эса 15 км эмас, балки 12,,5 км масофада мусобақалашишди. Шунингдек, ўқ отишда битта хато учун 1 дақиқа эмас, 45 сониядан жарима дақиқалари ёзилди.

Эркаклар ўртасида норвегиялик умумий рейтинг етакчиси Йоҳаннес Бё тўртта ўқ отишда ҳам бирорта хатога йўл қўймай, масофани 35 дақиқа 27,9 сонияда босиб ўтган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни ҳам норвегиялик Ветле Шёстад Кристиансен (2та хато) эгаллади. У Бёдан 2 дақиқа, 10,2 сония ортда қолди. Учинчи ўринни россиялик Александр Логинов (2та хато, +2 дақиқа, 41 сония) банд этди.

Бу ғалаба Йоҳаннеснинг мавсумдаги 12 ғалабаси бўлди. Барча даврларда жами бўлиб норвегиялик спортчи ўзининг 34-зафарини тантана қилди.

Аёллар ўртасида норвегиялик Тирил Экҳофф 36 дақиқа, 32,9 сония натижа (1та хато) биринчи ўринни эгаллаган бўлса, чехиялик Маркета Давидова (бехато, +9,8 сония) иккинчи, италиялик Лиза Витоцци (бехато, +20,9 сония) эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид